13-ойлик иш хақи

Ассалому алайкум! Устозлар мен давлат корхонасида яъни банкда ишлайман. Шу боис бир масаланинг ечимини билолмай сизлардан сўрашга қарор қилдим. Бизда хар ойлик маошдан ташқари йил охирида хисобланадиган 13-ойлик бор. Ушбу ойлик хар йилнинг охирги Декабр ойида ходимларга хисобланади, аммо хисобланган пулларни бизларга бермай банкнинг 6 ойлик маълум фоизлар хисобланадиган омонат хисоб рақамига жойлаштириб қўйилади ва аввал хисобланган пул устига 6 ойлик фоиз суммасини қўшиб июнь ойида ходимларга тарқатилади. Бу пулларни ходимлар ўз хохиши билан омонатга қўймайдилар. Бу ишни ишхонанинг ўзи амалга оширади ва 6 ойдан сўнггина ойлик сифатида ходимларга беради. Бу пулга хисобланган фоизлар харомми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фоизлари ҳалол бўлмайди. Пулни аслини олиб,  фоизларини савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юбориш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:26 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar