Автоҳамкор

Ассалому алайкум! Автоҳамкор деган лизинг компания очилди. 3 Улар 3 йилга бўлиб тўлашга машина беради. Шартлари: машинанинг 25% суммасини шартнома қилиш вақтида тўлайсиз ва бу тўлов машина нархидан айрилмайди. Уларни фойдасига қолади. Кейин 90 иш кунида сизга машина етказиб беради. Машина етказиб берган пайтда 10% комиссия тўлайсиз. Нотариус орқали номизга расмийлаштириб беради ва 100% машина нархини 36 ойга бўлиб ойма ой тўлаб борасиз. Белгиланган кундан ўтиб кетса 0.4% устама бор ва бу устамадан тушган пулларни ҳайрия жамғармасига ўтказиб беришади. Бу иш жоизми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Чунки 25% ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ тўланмоқда. Эвазсиз олинган ҳар бир тийин рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:31 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar