Пешоб касаллиги

Ассалому алайкум! Пешоб тахоратни бузади дейилган, лекин мани касаллигим туфайли ман 12-13 марта пешобдан бўшашиб келаман. Демак кунига шу 12-13марта тахорат олишим керакми ёки фақат остки аъзоларимни ювиб қайтсам бўладими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз қуйидаги мақолани ўқиб кўринг. Агар шартлари топилса соҳиби узр бўласиз. Ҳар намозга алоҳида таҳорат қилиб намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/maqola/586

25 Май 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 139 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar