Бир сурани икки марта зам қилиш ҳадиси
Ассалому алайкум! Аллоҳ килаётган ишларингизга ривож берсин. Аввалом бор ноўрин савол бўлса минг бор узур. Намозда бир сурани 2марта ўқиш макрух экан, лекин бир хадисни эшитганимда(ким томониданлигини келтирилганини билмайман) Бир инсон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Эй Аллоҳнинг Расули намозимда бошқа суралар ўрнига негадир Ихлос сурасини ўқийвераман, негалигини билмайман лекин Ихлос сурасини ўқигим келаверади" деган экан, Сарвари олам у кишига: "Аллоҳ суйган бандалардан экансан" дебдилар. Шу хадис сахихми? Сахих бўлса, намозда бир сурани 2 маротаба қайтариш макрухку (валлоҳу аьлам). Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳобаларнинг баъзисида ва валий зотларда ғалабтул ҳол деган нарса содир бўлар эди. Улар бу ҳолатда узрли ҳисобланишади. Уларнинг бу ҳолатига эргашилмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 202 | Ҳадислар