Етимларнинг нафақа пули

Ассалому алайкум. Мени 4 та неварам бор. Ўғлим оламдан ўтган. Каттаси 20ёш, лекин институт талабаси. Хали пул топмайди. Чунки ўқиши кундузги. Қолганлари мактаб ўқувчилари. Келиним ишлайди, боқувчисини йўқотганлиги учун набираларимга давлат нафақа тўлайди. Саволим шу нафақадан хам рўзғорга хам болаларга ва уй тўловларига ишлатаман. Келинимни топгани етмайди. Саволим: тўғри қиляпманми? Чунки хар бирини пулини фақат ўзига ишлатиш керак деб эшитдим. Келадиган бошқа даромадимиз йўқ. Агар фақат ўзига ишлатсам тўлов, рўзғорга нима қиламан? Нафақа 3тасига берилади. Каттаси 18 ёшга тўлгандан кейин унга берилмайди. Лекин у талаба. Контракт асосида ўқийди. Стипендия олмайди, демак 3тасини пули тўрталовига яъни рўзғорга хам кетади. Мени пенсиям дори дармонларимга хам баъзан етмай қолади. Лекин имкон қадар рўзғорни қилишга харакат қиламан. Ёрдам берадиган бошқа фарзандим йўқ. Етимларни хаққидан қўрқаман. Нотўғри сарфламаяпманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Балоғат ёшига етмаганларникини ажратинглар. Шариатимизда балоғат ёши ўғил болалар тушида булғаниши қизлар эса ҳайз кўришидан бошланади. Балоғатга етганларни розилиги эътиборга олинади. Етмаганларнинг “Ҳаққимизга розимиз” деган розилиги эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:35 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar