Маҳси кийиш тартиби

Ассалому алайкум! Кунлар совиши билан биринчи маротаба маҳси кийишга ўтганим учун тушунча берсанглар. 1. Маҳсини қачон кийиш керак тахоратни олиб бўлиб ўша жойни ўзидами, ёки ташқарида олиб уйга кириб иссиқ жойда кийиб олса бўладими? 2). Уйга кириб пайпоқни кийиб номозни ўқиб бўлгандан сўнг кийиб олса бўладими? 3). Тахоратли холатда маҳсини ичида пайпоқни тўғрилаш керак бўлганда бир жойда юрмасдан маҳсини ечиб тезда қайта кийиб олса тахорат бузилмайдими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорат олиб ўша таҳорат бузилгунча кийиб олса бўлди. Қаерда кийиишнинг фарқи йўқ. 2). Ҳа. 3). Маҳси кийгандан кейин бир бор бўлса ҳам таҳорат кетса оёқни ювишнинг оёқда кийилиб тургани учун иши масҳ тортишга ўтади. Ўшандан кейин маҳси ечилса оёқнинг таҳорати кетади. Гарчи биттасиини ечса ҳам. Кийганидан буён таҳорати кетмаган бўлса ечиб, пайпоғини тўғрилашни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:35 | Савол-жавоблар | 286 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar