Саҳобанинг рашки

Ассалому алайкум! Саҳобалардан Саъд ибн Убода розиллоҳу анҳу уйланган кунлари келин нор туяда келар экан. Шу пайт Саъд: "Хотиним ўтирган туяга бошқа бирор (бегона) эркак ўтирмасин", деб дарҳол ўша туяни сўйиб ташлар экан шу сахихми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саъд розияллоҳу анҳу ўта рашкли бўлганлар. وَقَالَ وَرَّادٌ: عَنِ الْمُغِيرَةِ، قَالَ سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ: لَوْ رَأَيْتُ رَجُلًا مَعَ امْرَأَتِي لَضَرَبْتُهُ بِالسَّيْفِ غَيْرَ مُصْفِحٍ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَتَعْجَبُونَ مِنْ غَيْرَةِ سَعْدٍ، لَأَنَا أَغْيَرُ مِنْهُ وَاللهُ أَغْيَرُ مِنِّي Варрод Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Саъд ибн Убода: «Агар аёлим билан бегона эркакни кўриб қолгудек бўлсам, уни қилич билан ўтмас томонини қилмасдан (яъни тиғи билан) урар эдим», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саъднинг рашкидан ажабланяпсизларми? Мен ундан ҳам рашкчироқман. Аллоҳ эса мендан ҳам рашкчироқ», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:36 | Савол-жавоблар | 182 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar