Намоз ҳақида баъзи саволлар
Ассалому алайкум! 1). Бази холларда 4 ракатли намозларда иккиланиб қоламан, 3 ракат ўқидими ёки 4 ракатми деб. Бундай вазиятда намозим бузиладими ёки саждаи сахв вожиб бўладими?2). Олдинлари мен ўзимни соҳиби узр эгаси деб ҳисоблардим. Кейин билсам бу шайтон васвасаси экан. Буни кейинчалик сизлардан билиб қолдим. Бундай вазиятда қанчасини тахорат билан қанчасини бетахорат ўқиганими билмайман. 5 ойдан кўпроқ муддатдан бери шундай ўқиб келдим. Бу ўқиган намозларим қабул бўлмаганми? Шундай бўлса қандай қилиб қазосини ўқийман, ахир аниғини билмиманку?!3). Тахорат олиб бўлгандан сўнг айнан намозни бошлаганимдан ел қистаб қолади ва уни мажбуран ушлаб тураман. Шунда худди ел чиққандек бўлади лекин билишимча ҳиди ёки овози чиқмаса ел яиқмаган бўлади.4). Намозларда хаёл билан ракатларда саждани 1 марта қилдими ёки 2 деб ўйланиб қоламан бундай вазиятда нима қилиш керак?5). Аллоҳ кечирсин намозда жуда кўп хатоларим бор. Жамоат билан намозда имомга иқтидо қилганимда унга қўшилиб ўзим ҳам ичимда сураларни қайтарардим (пешин ва аср намозларида) бир киши ҳеч нарса қилмайди энди тори оқийвер деди. Ростан шундайми?6). Жамоатга келганда биринчи сафни эгаллаб сонг такбир айтилганда жойни катталарга бўшатиб берсак ҳам савоби бизга тегадими?7). Намозда ат таҳиёт ва саловатдан сонг саййидул истиғфорни айтиш жоизми?8). Рамазон ойида нафл намозларига фарз даражаси бериладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша заҳоти ўтириб ташаҳҳуд ўқинг ва туриб бир ракат қўшиб тугатинг. 2). Билмадик.3). Аниқ фаҳмлай олмадик.4). Шундай ҳолатда намоздан аввал телефонни ёқиб намозингизни видеога олинг. Аниқ бўлади.5). Тўғри.6). Биринчи келган биринчи сафга ҳақлидир.7). Жоиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:37 | Савол-жавоблар | 193 | Намоз