Жинлар юрадиган вақт

Ассалому алайкум! Шом пайтида жинлар юрадиган вақт бўларкан деб эшитдим. Шомдан кейин кўчада ёлғиз юрма дейшади. Шу гаплар не чоғлик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда жинлар тарқалган вақт бўлади. Шунинг учун ёш болаларни ўша вақтда эҳтиёт қилиб туриш керак. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا تُرْسِلُوا فَوَاشِيَكُمْ وَصِبْيَانَكُمْ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ، فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْبَعِثُ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ  Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча жониворларингиз ва болаларингизни қўйиб юборманглар. Чунки шайтонлар қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча тарқайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:38 | Савол-жавоблар | 166 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar