Ейдиган нарсалар хақида
Ассалому алайкум! 1). Баъзида кўчадан келтирилган ейдиган нарсаларни (масалан, торт) уйга олиб келгандан сўнг бир четидан олиб ташланади. Кўчадаги одамларнинг назари тушди, деган маънода. Бу қанчалик тўғри? 2). Динимизда "ичларингизни ҳайвонот боғига ўхшатманг ёки айлантирманг" деган мазмунда гап борми? Яъни ҳар хил ҳайвон ва қушларни гўштини емаслик ҳақида.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида қўшнилар кўзи тушгани учун уларга ҳам чиқаринг дейилган. Бахиллар шуни ҳам ўзларига мослаб исрофга чақиришади. Бериш қўлингиздан келмаса, кўрсатмасдан олиб келишингиз керак бўлади. Динимиз таълимотларини қаердан қаёққа ўзгартириб юбордиг-а?! Гўшт ҳам шундай. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 175 | Турли саволлар