Сотувчига чегирма

Ассалому алайкум! Устозлар ман туркиядан сотиш учун кийим кечак маҳсулотларини олиб келаман у маҳсулотларни уйда онам ва аёлим сотишади базида сотувчиларам олиб кетиб сотишворишади баъзи сотувчилар биргалашиб мижозлар ҳам олиб келишади шу сотувчиларга ўзимиз бонус қилиб бирга келган ҳаридорларни олган нарсасини ҳисобига бироннима берсак бўладими масалан бирга кеган мижолар 1 миллион сўм лик нарса олишса ўша сотувчига 50 минг сўм лик тапичками ёки румолми ёки шу қийматга тўғри келадиган ўзизга ёққан нарса олорин дисек ва бошқа сотувчиларгаям мижоз олибкесез совғамиз бор дисек бўладими 2-Биз нарса олувчиларга 1ой муддатга насияга берамиз базида мижозлар нарсани олиб кетиб пул бермеди берган нарсамизи қайтариб олсак бўладими базида ўзлари 15-20 кундан кейинам нарсани қайтиб обкелишади қайтиб обкелганлардикини оламиз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Берганингизни ҳаққини етаклаб келган мижоздан ундирмасангиз бўлди. "Хиёруннақд" деган шарт бор. У “шунча кунда пулини бермасангиз молин қайтариб оламиз” деган шарт. Шу шартни қўйиб сотсангизлар ва кейинчалик пулини бермаса молни қайтариб олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 21:33 | Савол-жавоблар | 167 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar