Намоз вақтини сал ўтказиб ўқиш

Ассалому алайкум! Бизнинг уйимизга масжиддаги азон овози эшитилиб туради. Дастурда намоз вақти киргандан кейин 5-10 дақиқа ўткизиб кейин ўқийман. Гоҳида энди бошлаганимда, гоҳида намозларимни ўқиб бўлганимдан кейин азон айтилади. Шунақа вақтда ўқиган намозимиз нима бўлади, қайта ўқиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тақвимдаги вақти кирган бўлса азонни кейин эрта айтганини зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:45 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar