Намоз ўқиётганда азон айтилса
Ассалому алайкум! Мен кечки пайт аср ўқиб қизимни спорт клубига олиб бораман. Қайтгунимча шомдан анча ўтиб қоронғу тушган бўлади. Баъзида ҳали хуфтонга азон айтилмади деб келишим билан шомни ўқийман. Ўқиётганимда кўпинча хуфтонга азон айтиляпти, мен намозни давом эттираверяпман. Бундай пайтда ўқиган шом намозимни қайта қазосини ўқишим керакми? Ёки шомдан кейин хуфтонни улаб ўқишим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон динига бунчалар паст назар билан қарамаслик керак. Спорт клубини бурчагида уч ракъат шом ўқиб олиш учун 5 дақиқа вақт кетади. Ҳиммат қилинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:46 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз