Азон дуоси икки хил экан

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг "Ибодати исломия" китобларида азон дуоси қуйидагича: "Аллоҳумма робба ҳазиҳид-даъватит тамма. Вассолатил-қоимати ати Муҳаммаданил-василата вал фазила. Вад-дарожатар-рофиъатал ъолийа. Вабъасҳу мақомам-маҳмуданил-лазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафаъатаҳу явмал-қийамати иннака ла тухлифул мийъад". Иброҳим Нуриллоҳнинг "Намоз ўқишни ўрганамиз" китобларида эса: "...таммати,...фазийлата,...ваъадаттаҳу" каби бироз фарқланади. Қайси бири тўғрироқ ёки аниқроқ ёки мукаммалроқ. Жавоб учун олдиндан раҳмат сизга!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا  Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:50 | Савол-жавоблар | 196 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar