Аёл киши номахрамлар билан ишлаши
Ассалому алайкум! Мен бир аёл билан бир биримизга кўнгил қўйдик. Шариатга муофиқ уйланмоқчиман, мен уйланадиган аёл институтда дарс беради(эркак аёл аралаш ўқийди у институтда). Қолаверса рўмолни ҳам шариатга муофиқ ўратмас экан. Саволим шундан иборатки у “шунча ўқидим, институтда ишлайман” деяпти. Мен эса “тўғри тушун фақат аёллар бўлганда руҳсат берар эдим. Бу шаритда мумкин эмас” десам “ҳўп унда аҳли илмлардан сўраб беринг, сиз айтгандай бўлса ишламасдан ўтираман” деяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар сиз айтгандек мутахассис бўлса сиз у ишдан четлатиш ўрнига шариатга мувофиқ йўлини топиб ишлатишга ҳаракат қилинг. Иймон ва тавфиқда бўлмаганлар устоз бўлиб, ўқувчиларни ҳоли ва тарбияси нима кечаётгани ҳеч кимга сир эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:51 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар