Қачон қария ҳисобланади?

Ассалому алайкум! Динимизда қизлар ҳайз кўргандан, ўғил болалар илк булғангандан бошлаб балоғатга етган ҳисобланади. Қачон инсон қария ҳисобланади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Рум" сурасида марҳамат қилади:   اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفًا وَشَيْبَةً يَخْلُقُ مَا يَشَاء وَهُوَ الْعَلِيمُ الْقَدِيرُ۝ 54. Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган Зотдир. У хоҳлаганини яратадир. У ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
Инсон 40 ёшга етганида жароҳатлари тузалиши секинлашиб, соч соқолига оқ оралашиб кучдан қайтиш жараёни бошланади. Шу давр қариш даврининг бошланиш даври ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:53 | Савол-жавоблар | 118 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar