Шу ҳолатда ғусл қилинадими?
Ассалому алайкум! Устозлар,биз талаба бўлганимиз учун ўқишга жамоат транспортида борамиз. Транспорт кўп ҳолларда тиқилинч бўлганлиги учун бирор аёл киши тегиниб ёнимиздан ўтса ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда бизда маний шахват билан лекин етилмасдан, яъни кучсиз ҳолатда чиқиб қилаяпти. Баъзан буни кийимдаги асоратига қараб кейин ҳам билмаяпмиз, лекин унинг миқдори дирҳам катталигидай катта эмас. Шу ҳолатда ҳам биз жунуб бўлиб ғусл вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! «Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина, ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганида ҳўлликни кўриб, маний деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:53 | Савол-жавоблар | 142 | Таҳорат