Қайнона ҳомилани олдиришга мажбурласа

Ассалому алайкум! Менга жудаям маслаҳатинглар зарур. Қўлимда 9 ойлик қизалоғим бор. Яқинда иккинчи фарзандимга 2 ойликдан ошиқ ҳомилам борлигини билиб қолдим. Бу ҳақида қайнонамга айтдим. Улар олдирасан болани деб қўймаяптилар, ҳатто саломимга ҳам алик олмаяптилар. Турмуш ўртоғим ҳам боши қотган, қайнонамнинг айтишича аборт ҳеч нарса эмас экан. Олдирса бўлаверади, мен ҳам 2 та фарзандимни олдирганман деб қўймаяптилар. Ҳозир бола боқиш осон эмас деяпти. Кейин эса бизни аборт гуноҳ дейишимизга қарамасдан “мени айтганимни қилмасанг ё мени ёки уни дейсан” деб эримга шарт қўйди. Мен нима йўл тутай? Ҳомиламдан айрилгим йўқ, аммо қайнонамнинг шартидан ҳам ҳадиксираяпман. Менга маслаҳат беринглар. Қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болангизни ўлдирманг. Бунинг жазоси оғир бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:54 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar