Дўстларимга насиҳат қилишим
Ассалому алайкум! Мен талабаман, ижарада болалар билан бирга турамиз. Аллоҳга беҳисоб шукур динимизда кўп нарсаларни англаб етганман, албатта сабабчиси Аллоҳдир. Кўплаб китоблар ҳадислар Қуръони Карим тафсирларини ўқиганман. Баъзида динимизда савол туғилса билганимга қараб бирга яшайдиганларга уни қил бу хато деб айтиб тураман. Ўқиганларимга асосан албатта фақат баъзида топиб кўрста оламан. Баъзида қаердаликини билмай қоламан. Этиқодлари кучли бўлиши учун кўплаб ҳикоялар ҳам айтиб бераман. Аниқ билмаганларимни умумий маъносини айтаман, билганларимни тўлиқ қилиб. Уларни хато малумот билан нотўғри амал қилишларидан қўрқаман. Хуллас динимиздан кўп гапиришга тўғри келади. Баъзида кўнглимда ҳавотир пайдо бўлади, хато қилмаётганмикинман деб. Бермоқчи бўлган саволим шуки мен хато қилаётганим йўқми, шундай қилишим жоизми, бу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қани энди ҳамма ҳам шундай қилса жамиятимиз ислоҳ бўлар эди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қани энди ҳамма ҳам шундай қилса жамиятимиз ислоҳ бўлар эди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар