Ғийбатдан сақланиш

Ассалому алайкум! Яқинда ғийбат ҳақида китоб ўқидим. Аллоҳ ўзи кечирсин жуда кўп билиб билмай ғийбат қилган эканман. Тавба қилдим ва қўлдан келганча ғийбат қилмасликка ҳаракат қиляпман. Дўстларим билан гаплашаётканимда 3 одам ҳақида гаплашсак, ва шу гапларни ўша одам эшитса ранжиса, ғийбат бўлишини айтдим. Аммо мендан ҳафа бўлишаяпти. Қўлдан келганча чиройли қилиб, ҳадисларни ўқиб бериб ҳам тушунтириб кўрдим. Аммо мендан ҳафа бўлишаяпти. Нима маслаҳат берарсизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хафа бўлса бўлишаверсин, охиратда хурсанд бўлишади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 09:23 | Савол-жавоблар | 193 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar