Ширк ва қотиллик қилган ноумид бўлиш керакми?

Ассалому алайкум! Одам атайлаб ширк, қотиллик, зино қилса жаннатдан ноумид бўлиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асло ноумид бўлмаслик керак. Гуноҳдан ҳам оғир бир гуноҳ бор. У Аллоҳнинг мағфиратидан ноумид бўлишдир. Жон томоққа тиқилгунича тавба эшиклари очиқдир. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ يَقْبَلُ تَوْبَةَ الْعَبْدِ مَا لَمْ يُغَرْغِرْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ  Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики банда ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 135 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar