Авто суғурта сотаётган автомобиллар
Ассалому алайкум! Ҳозирда автомобилларни автосуғуртадан ўтказиш оммалашиб кетди. Автосалонлардан имтиёзли автомобилни 50% қисмини тўлаб, қолган кисмини 0%ли қилиб 2 йилга бўлиб тўлаш шарти билан беряпти. Энди улар қолган суммани 50% қисмини суғурта қилдириб қўйишни талаб қилишмоқда. Харидор тўлов қобилиятини йўқотса, автосуғурталовчи ушбу суммани қоплаб берар экан. Бизга шу суғурта қилиш томони ўйлантирмоқда. Шу тартибда автомобил сотиб олиш жоизми? Ҳаромга аралашиб қолмаймизми? Ёки қандай қилсак тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вақтида тўламасангиз пения тўлайсиз деган шарти савдони ботил қилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:06 | Савол-жавоблар | 188 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вақтида тўламасангиз пения тўлайсиз деган шарти савдони ботил қилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:06 | Савол-жавоблар | 188 | Молия ва тижорат