Аёл аввалги турмушидан талоқ олмасдан бошқасига никоҳланса

Ассалому алайкум! Аёл биринчи турмушидан талоғини олмай ажрашган бўлса иккинчи никоҳи боғланмаслигини, биринчи эридан талоғини олиши шартлигини савол-жавоблардан ўқиб билиб олдик. Аммо аёл биринчи эридан талоғини олмаган бўлса ҳам иккинчи эрига талоғимни берган деб ёлғон гапирса ёки талоғимни мен эшитмаганман уйимдагилар эшитган экан деса бу вазиятда эркак киши қандай йўл тутмоғи лозим? Бошида илмсизлиги туфайли сўрамай никоҳланиб анча вақтдан буён аёл билан яшаётган бўлса унинг сўзига амал қиладими ёки бошқа чораларини хам излаши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тезда у аёл билан яқинлик қилишни тўхтатиб, эридан талоғини олиши ва идда ўтириши шарт. Иддаси чиққач қайта никоҳлаб олинаверади. Фарзан бўлган бўлса уларни валадизино дейилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:06 | Савол-жавоблар | 145 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar