Авлодлардан намозхонлар чиқиши учун

Ассалому алайкум! Оиламизда бир ўзим намоз ўқийман, бошкалари эса йўқ. Шунинг учун бирон бир зикр ёки саловат ўргатсангиз шундай қилсам бизларни оила ва зурриёдлардан ҳам намозхонлар чиқса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Иброҳим" сурасида марҳамат қилади:   رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء۝ 40. Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.
Ибодат пайтида яна ибодат учун Аллоҳдан ёрдам сўраш ибодатнинг бардавом бўлишида Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўрашни англатади. Аллоҳнинг дуоларни қабул этувчи Зот эканини зикр қила туриб, яна дуони қабул этишини сўраш бирор тўсиқ бўлиб қолмасин, деган хавфни англатади.
Келаси оят ила Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари сўнгига етади. رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ۝ 41. Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:08 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar