Автобусда шом намози

Ассалому алайкум! Билишимча шом намозининг вақти осмондан қизил шафақ кетгунча. Қиш фасли яқинлашиб қолди ва шом намозининг вақти хам эртароқ ўқилади. Мен фабрикада ишлайман, бизни автобусда олиб кетишади. 1 соатлар атрофа йўлда бўламиз ва шом вақти ўтиб кетгунча йўлда бўламан. Мен намозни автобусда ўтирган холатда Аллоҳга таваккал қилган холда йўлда ўқийвераманми? Нима қилишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Автобусда ўқиш жоиз эмас. Хуфтоннинг вақти киргунича ўқиб олсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:10 | Савол-жавоблар | 144 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar