87-боб Сурат чизувчиларнинг қиёмат куни азоб чекмоғи
Ассалому алайкум! Муслим ривоят қиладилар: «Биз Масруқ бирлан бирга Ясор ибн Нумайрнинг уйида эрдик. У суваси устидаги ҳайкалларга қарар эркан: «Мен Абдуллоҳнинг: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳ таоло даргоҳида қиёмат куни энг қаттиқ азоб чекувчилар — сурат чизувчилардир!» — деганларини эшитганман» деганидан воқифман», — деди». Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу суратларни чизувчилар қиёмат куни азоб чекадилар. Уларга: «Ўзингиз яратган нарсаларга жон ато этингиз!» — дейилади», — дедилар». Adobe Photoshop , Adobe Indesign , Coreldraw, 3D Max ва бошқа шу каби программаларда чизилган суратлар ҳам фотомонтаж ҳам шунга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларни чизиш умумий ўша ҳадис остига киради. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:14 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларни чизиш умумий ўша ҳадис остига киради. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:14 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳадислар