Қуръонни хато тиловат қилиш

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, ҳозирда масжидларда ва ўлимдан кейинги бўладиган маросимларда Қуръонни кирилл алифбосида ўқиб тажвид қоидаларига умуман амал қилмайдиганлар жуда хам кўпчиликни ташкил қилмоқда. Айрим вақт масжидда имомликка илмли одам топилмай қолади. Шуларни маросимларда ёки масжидда намоздан кейин қилган тиловатларида бирон савоб борми? Агар улар имомликка ўтса одамлардан уялиб улар билан жамоат бўлиб ўқиман, кейин ўзим алохида такбир айтиб фарзни ўқиб оламан. Шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тажвид илмини ўрганиш фарз. Бу фарзни адо қилмаганлар имомгарчиликка ўтмаслиги ва омманинг олдида тиловат қилмасликлари керак. Уларнинг хато ўқиганини аниқ билганлар намозини қайта ўқиб олишлари керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:21 | Савол-жавоблар | 140 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar