Қазо рўза тутишдаги вақт

Ассалому алайкум! Биз Россия давлатида вақтинча ишлагани келганмиз. Биз қазо рўзаларни тутаётган эдик. Бу ерда қуёш эрта чиқиб эрта ботаркан, кун қисқа экан. Шунга қазо рўзаларни тутсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қисқа бўлса янада яхши. Тутаверинглар. Рўзанинг вақти қуёшга қараб белгиланади. Шунинг учун баъзи бир ўлкаларда рўза 21 соатгача ҳам тутишади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:21 | Савол-жавоблар | 133 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar