"Зинокорларни умуртқасини чиритамиз" деган оят

Ассалому алайкум! Бир жойда “Аллоҳ зинокорларга умуртқа поғонасига дард бериб чиритурмиз дейилган” деб эшитдим. Шу қайси сурани нечанчи оятида берилган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Умуртқа поғонасига дард бериш ҳақидаги оятни билмадик.  Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:  وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَامًا۝ 68. Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.
Яъни Аллоҳга ширк келтирса, ноҳақдан одам ўлдирса ва зино қилса, гуноҳнинг уқубатига дучор бўлади.  يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا۝ 69. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб, мангу қолур. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:22 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar