Қоидасиз жанг(УФС)

Ассалому алайкум! Бу мавзуга ўхшаш савол яна қайтаётгани учун узур. Қоидасиз жанг(УФС)лар ҳақида асосан машҳур жанглар бўлиш арафасида кўплаб саволларга сабаб бўлади. Бу спорт турида катта мавқега эришиб мусулмон йигит бор. Исми Ҳабиб Нурмугамедов. Ҳабиб ринга доим ғайридинларга қарши жанга чиқади (яъни мусулмонлар билан жанг қилмаган). Фақат ғалаба қозонган. Ғалаба қозонгандан сўнг сажда қилиб шукроналигини билдиради. Қисқа қилиб айтганда мусулмон йигит. Шу жангларини кўриш мумкинми. Биз шу спорт турида қандай қилиб шариат кўрсатган йўл билан шуғуллансак бўлади. Машқ пайтида юзга урса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариат юзга уришдан қайтарган. Шариатимизда спорт билан саломат бўлиш учун шуғулланилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:26 | Савол-жавоблар | 181 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar