Пул олиш

Ассалому алайкум! Мен феврал ойида мошинам билан йўл транспорт ҳодисасига учраган эдим. Унда мен светафорни қизил чироғида тўхтаб турганимда мошинамни орқа томонидан келиб бир мошина урган эди (ҳайдовчиси маст эди) воқеа жойига ЙПХ ҳодимлари келиб воқеани расмийлаштирди. Орқа таомонимдан келиб урган мошина айбдор деб топилди. Иккала мошинани ҳам жарима майдончасига олиб кетишди. Шунда мен мошинам учун : Жарима майдончасига 475.000 сўм, суд эхпертизаси учун 400.000 сўм ва мошинамни тамирлатиш учун 1.600.000 сўм ЖАМИ:2.475.000 сўм ҳаражат қилдим. Айбдорга шу ҳаражатимни ҳаммасини қоплаб берасиз десам фақат мошина тамирлашга кетган пулни бераман деябди. Мен мошина тамирлашга қилган ҳаражатларимни ва бошқа қилган ҳаражатларимни қўшиб айтиб (яни ёлғон аралаштириб ёлғон аралаштирмасам бермайди) олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон ишлатиш мумкин эмас. Тегишли жойларга мурожаат қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:18 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar