Шифо дея ароққа томоғ чайиш

Ассалому алайкум! Авалам бор Алҳамлулиллаҳ ман ибодатдаман. Ароқ, сигарет деган нарсаладан йироқдаман, уйимизда хеч ким ичмайдиям чакмайдиям, хамма ибодатда, лекин салкам 80га кирган бувим борлар. Улар ҳам бир намоз ўқийдилар, бир эса ўқимайдилар. Томоғлари кўп оғриб туради, шунда томоқ чайиш учун ароқ олиб кел томоғимни чаяман дейдилар. Бир икки мартта майли шифо учун деб олиб келдим, кейин бир куни ахамият берсам, ароққа томоғни чайиб, кейин ароқни ютиб юбордила. Шундан кейин энди олиб бермиман десам, онам уришиб бердилар. Олиб кел ёшлари котта, бошқа дорилар фойда бўмаяпти, шуни даво деб билиб, чайиб ичворвоттила, Аллоҳ Ўзи кечирсин, дедилар. Ароқни олиб келган менга, унга рухсат берган онамга ва уни чайган(ва ичган) бувимга гунох ёзиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу иш нотўғри. Бу ҳаром, олиб келиб гуноҳига шерик бўлманг. Томоқни чаядиган бошқа ҳалол нарсалар ҳам кўп. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:31 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar