Умар розияллоҳу анҳунинг гаплари

Ассалому алайкум! Устозлар Умар розияллоҳу анҳунинг "Аллоҳ бермайдиганини ҳаёл қилдирмас" деган маънодаги гаплари борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ва шунга ўхшаш жуда кўп ҳадислар бор. Уларнинг барчаси Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса унга олиб борадиган сабабларни ҳам тўғрилаб қўяди. Бандага ўша нарсаларни ихтиёр қилиш ёки қилмаслик қолади. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أَرَادَ اللهُ بِعَبْدٍ خَيْرًا اسْتَعْمَلَهُ، فَقِيلَ: كَيْفَ يَسْتَعْمِلُهُ؟ قَالَ: يُوَفِّقُهُ لِعَمَلٍ صَالِحٍ قَبْلَ الْمَوْتِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ فِي الْقَدَرِ بِسَنَدَيْنِ صَحِيحَيْنِ  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса, уни амалга солиб қўяди», дедилар.
«Қандай қилиб амалга солади?» дейилди.
«Ўлимдан олдин солиҳ амалга муваффақ қилади», дедилар».
Термизий «Қадар»да саҳиҳ санадлар ила ривоят қилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar