Контракт пулини тақсит қилса

Ассалому алайкум! Синглим контракт(шартнома)га институтга ўқишга кирди. Бизни шароитимиз етмайди бир ой ичида шартнома пулини тулашга. Фоизлик банкдан кредит (агар тўламаса яна фоиз қўшиладиган) олиш жоиз эмаслигини биламан. Тақсит савдоси хақида хам ўқиб чиқдим. Мақолада товар олди соттиси хақида айтилган. Саволим шуки: шу шартнома пулини бошка бир одам тўласа ва тўлаган суммасидан ортиқ нархни белгиласа ва шуни бўлиб бўлиб тўлашимизга рози бўлса, шу иш шариат хукумидаги ҳалолга тўғри келадими? 2). Товар ёки мол бўлмаса хам баъзи бир тўловларни тақсит савдосига мисол қилиб келушув килса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри келмайди.
2). Бўлмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 158 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar