Намозни ўзбекча ўқиш

Ассаламу алайкум! Намоз ўқишни бошлаганимдан бери намоз вақтида мен доим Фотиҳа сурасини ва умуман бутун намозни ё ичимда ё ўзим эшитадиган даражада мазмунини, яъни ўзбек тилида ўқиб қалбимдан ўтказардим. Сабаби араб тилида ўқиётганимда таржимасини билсам ҳам ўқиётган пайтда қалбимда ҳис этмасдим. Энди мен намозни тартибини буздим деб ўйлаябман. Мен нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У билан намоз бузилади. Қайта ўқиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:40 | Савол-жавоблар | 183 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar