Масжидда хуш келибсиз дейиш

Ассалому алайкум! Бир масала юзасидан шариат кўрсатмасини билмоқчи эдик. Бир куни бомдод намозидан кейин муаззин жамоатга "хуш келибсизлар" деди. Шунда жамоат ичидан бошқа киши бу гапни айтманг бу гап нотўғри биз сизни уйингизга келганимиз йўқ бу Аллоҳни уйи деб анча гапирди. Шундан кейин қавмни ичида шу иш шариат нуқтаи назаридан қандай бўлса экан деган саволлар пайдо бўлди. Ва мендан сиз устозлардан сўраб беришимни илтимос қилишди. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда масжидларда имом домлалар намоз тугагач салом бериб жамоатни кузатиб ёки сиз айтгандек хуш келибсиз деб кузатиб қўйишни одат қилиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилмаганлар, улардан кейингиларнинг ҳам бирортаси бундай қилишмаган. Ҳар ким динга ўзи ёқтирган ва тўғри деб билган нарсани қўшаверса динни асли йўқолиб, одамлар “фалончи домла бува бундай қиларди, пистончи эшон бува ундай қиларди” деб уларни қилган ишлари динга айланиб қолади. Натижада одамлар ҳозирги кундаги “мушкул кушод”, “Биби сешанба” каби турли бидъатлар дин деб тушуниб қолишади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:41 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar