Ёшликдаги гуноҳ

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 22да, 2011-йил отам оламдан ўтган, ундан бир нечи йил олдин 12-13ёшларимда отамни дилини қатиқ оғритганман, "мени сиздай дадам йўқ" деганман. Айтишимдан мақсад зора шу гапдан сўнг ичишни ташлар деб ва бу гап учун узр сўрамаганман. Бундан ташқари оламдан ўтишларидан олдин ярим йилдан кўпроқ касал бўлиб ётдилар. Мана отамни оламдан ўтганига деярли ўн йил бўлаябди, аммо виждон азоби тинчлик бермайди. Гунохим оғирлигини биламан, шариат хукмича менинг хукм қандай ва бундан буён нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отангизни ҳаққига тўхтамасдан эҳсон қилинг, савобли амаллар қилиб савобини бағишланг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:42 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar