Фарзни қаср қилиб ўқиш
Ассалому алайкум! Агар Тошкент шахрида яшайдиган одам, хар куни ишга Тошкент вилоятига эрталаб бориб кечаси қайтса, фарз намозларни тўлиқ ўқийдими ёки қаср?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масофа эътибор. "Кифоя" китобида сафар масофаси қуйидагича келган:
Ҳанафий уламоларнинг кўплари: «Сафар фарсахлар билан ўлчанмайди», деганлар.
Бошқа мазҳаблар: «Сафар масофаси тўрт барид бўлса, шаръий сафар бўлади ва унда намозни қаср ўқишга рухсат бўлади», дейдилар.
«Барид» масофа бирлиги бўлиб, бир барид масофа тўрт фарсахга, ҳадисда келган тўрт барид эса ўн олти фарсахга тўғри келади. Бир фарсах 5544 метр, тўрт фарсах 22176 метр бўлади. Тўрт барид эса 88704 метр бўлади.
«Барид» луғатда «почта» маъносини билдиради. Илгари вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари отда юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан иккинчисининг ораси тўрт фарсах, яъни 22176 метр бўлган. Ҳар почтахона – баридда ходимлар отларини боқиб, шай бўлиб турганлар, аввалги бариднинг ходимлари узоқдан кўриниши билан йўлга тайёр бўлиб отни миниб турганлар. Улар келиб, почтани топшириши билан булар от чоптириб, олға босганлар. Биринчи ва иккинчи почтахона орасидаги масофа ўша вақтнинг таомилига кўра, «барид» деб айтилган.
Ушбу биз ўрганаётган ривоятга кўра, тўрт барид, яъни 88 км 704 метр жойга сафар қилган одам мусофир ҳисобланган.
Ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км масофа сафар масофаси ҳисобланган.
Баъзи уламолар юқорида зикр қилинган вақт ва шароитда пиёда юриб, ҳар қадамини ўлчаб, уч кунлик йўл 88 км билан 96 км орасида чиқишига гувоҳ бўлганлар.
Улар туяга юк юклаб, юргизиб кўриб ҳам худди шу каби натижанинг гувоҳи бўлганлар.
Ва ниҳоят, икки тарафнинг услуби икки хил бўлса ҳам, натижа бир хил экан, деган хулосага келганлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:45 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз