Эгилмасдан келин салом қилиш

Ассалому алайкум! Яқинда турмуш қураман, бизда ҳам келин салом маросимлари бўлади. Ман билан бўлажак турмуш ўртоғим буни мумкин эмаслигини биламиз, лекин эртага келин бўлганимдан сўнг, қайнонам билан меҳмондорчиликка борганимизда салом қилмасам ва бу нотўғрилигини айтсам “янги келин ақлли эканми” деб пичинг гаплар қилиши мумкин. Шунга нима қилсам бўлади? Оддий, руку бўлмаган ҳолатда салом берсам гуноҳкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рукуъ даражасига етказмасдан бемалол қанча бўлса салом бераверинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:46 | Савол-жавоблар | 175 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar