Касаллик сабаб намоз қазо бўлиши

Ассалому алайкум! Мен 17 август куни соат 12ларда бурнимдан операция ўтқаздим. Шундан бери намозларим қазо бўлмоқда. Хушимдаман, лекин таҳорат ололмайман, кўп вақт тик туролмайман. Бу ҳолат таҳмиман 25-августгача давом этади. Яъни тик туришга қийналиш. Таҳорат олмаслик эса қанчага чўзилишини билмайман. Сабаби бурнимдан суяк олдирганим учун юзимни юволмайман. Яна доктор сув билан камдан-кам муомалада бўлишимни айтди. Менга қандай намоз ўқишни маслаҳат берингизлар. Агар ҳолатимни тўлиқ тушунтуролмаган бўлсам айтсангиз тўлиқ ёзаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ювма деган жойини қолдириб қолган жойларини ювиб ўтиролсангиз ўтириб, унга ҳам қодир бўлмасангиз қиблага қараб ётиб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:46 | Савол-жавоблар | 139 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar