Никоҳсиз ҳомила…

Ассалому алайкум! Аввало саволларимга беминнат жавоб бераётганларингиз учун ташаккур! Мазкур саволни бир танишимнинг илтимосига кўра йўллаяпман. Хуллас ўша танишимни бир оғриқли савол қийнаётган экан. У бундан 10 йил олдин турмуш қурган. Эри билан ЗАГСдан ўтишган, тўй бўлган, аммо айрим сабабларга кўра шаръий никоҳ ўқилмаган ва улар табиийки қовушишган. Тахминан 3-4 ой ўтгандан кейин аёл ҳомиладор эканини билиб қолган. шунда қўярда қўймай эрига домла топинг бунақа яшаб бўлмайди, ҳомиладорман лекин ҳали никоҳимиз ўқилмаган деган. шундан сўнг домла топишиб эр-хотинга никоҳ ўқилган. Чақалоқ никоҳсиз бўлганда пайдо бўлган лекин никоҳ ўқилгандан кейин дунёга келган. Айтинг-чи, бу бола никоҳсиз туғилган, яъни ВАЛАДИ ЗИНО ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, бу вазиятни тўғрилаш учун бирор амал бажарилиши керакми? шулар хусусида маълумот берсангизлар? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ота-она қаттиқ тавба қилиши керак. Фарзандда ҳеч қандай айб йўқ. Тарбиясини гўзал қилишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 241 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar