Авлиё пирлардан мадад сўраш

Ассалому алайкум! Ёшим 41да, илимсизман, айрим жанозаларга тазияли хонадонларга борганимда мулла акалар Қуръон тиловатидан сўнг шу хонадон эгаларини ишларига авлиё пирлар мададкор бўлсин деб дуо қилишади. Бу қанчалик тўғри? Барчамиз фақат Аллоҳдан мадад сўрашимиз керак эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У сиз айтган одамларга яхшилаб эътибор берсангиз бир вақтлар атеист ёки бирор бир корхонани юлғувчиси ёки бирор махаллани собиқ оқсоқоли бўлиб чиқади. Ёшлигида тарк қилолмаган одатлари тез-тез намоён бўлиб туради. Бирорта бир китобни аҳли илмлардан ўқиган бўлганида эди, пирлардан мадад сўраш ширклигини биларди. Бирортаси тижорат соҳасининг мутахассиси бўлса унга тегишли масалаларда ундан маслаҳат олиш керак. Касаллик борасида доктордан маслаҳат олиш керак. Дин борасида эса албатта шу соҳани илмини ўрганган, ижозасини олган, устозлари маълум бўган ҳақиқий илм аҳлидан маслаҳат олиш керак. Бирортаси оқ халатни кийиб бошига қалпоқни қўндириб хона очиб олса уни олдига ҳеч ким бормаслиги керак. Борган одамни ахмоқ дейилади. Дин ишида эса бунга кўп ҳам эътибор берилмайди. Тўғри келган салла кийганни домла деб ўйлашаверишади. Чала табиб жонга хатар, чала мулла иймонга хатар деб бекорга айтилмаган. Ўшаларни дин борасида сизчалик тушунчаси бўлганида эди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:49 | Савол-жавоблар | 148 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar