Аравакашда қолиб кетган картошка

Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг номидан ёзяпман. Бозорда арава тортар эдим, бир куни бир қари киши бир қоп картошка юклади ва менинг орқамдан эргашиб келаётган эди. Кейин манзилга борганиман кейин тополмай қолдим. Бозор тугагунча изладим тополмадим, кейинги бозор кунлари бориб изладим ва картошкани сотиб ўзимнинг эхтиёжларим учун ишлатдим. Бундай вазиятда шаратимиз хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эълон бериб кўринг, қачон бўлса ҳам топилса бир қоп картошка ёки пулини берасиз. Топилмаса ўшанча картошкани пулини ўша кишининг номида фақир-мискинларга садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:53 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar