Эрнинг пулидан эҳсон ё ҳадя

Ассалому алайкум! Менинг эрим яхши пул топадилар, алҳамдулиллаҳ. Лекин икки опамнинг ҳам моддий аҳволи меникидан пастроқ. Мен кўпинча эрим менга берган пуллардан опаларимга бераман. Лекин буни эримга айтмайман. Баъзида эса опаларим сўраган пайтда йўқ деёлмай, эримнинг ўзига билдирмасдан ҳам пулларидан олиб опаларимга бераман. Шу ишим гуноҳ эмасми? Эримнинг пулида менинг ҳақим қай даражада? Мен уларни эримга айтмасдан опаларимга эҳсон ё ҳадя қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингизни пулида ҳаққингиз йўқ, чунки сизни шароитингизда эрингиз уй билан ҳар кунлик нафақа, кийим-кечак, озиқ-овқатлар билан таъминлаган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:55 | Савол-жавоблар | 145 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar