Қуръон тиловатидан кейин айтиладиган оятлар
Ассалому алайкум! Курон тиловатидан кейин "субухуна роббика роббил иззати Амма йаасифун..." Ёки "содоқоллоҳул азим" деб тугатилади. Бундай дейиш суннатда борми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади: قُلْ صَدَقَ اللّهُ فَاتَّبِعُواْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ 95. «Аллоҳ рост айтди. Ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди», – деб айт.
Имом Ибн Абу Ҳотим Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн. Вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», – деганлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:55 | Савол-жавоблар | 180 | Дуолар