Вафот этган одамни қариндошлари тухум ейиши мумкинмасми?
Ассалому алайкум! Бувим 1 хафта олдин вафот этдалар, Аллоҳ раҳматига олсин. Бувим дадамни оналари эдилар. Вафот этган одамни авлодлари то 40 кун бўлмагунча тухум еб бўлмас экан. Аммаларим 40 кунгача тухум емай туринглар дейишди. Динимизда шу каби гаплар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарсада яҳудий, насоро ва бутпарастларга тақлид қилавериб охири диний ишларда ҳам уларга тақлид қилиш бошланди. Ачинарлиси ўша ишларни савоб, қилмаса бўлмайди дейиш бошланди. 3, 7, 20, 40 каби маросимлар бутпарастлардан кириб келган. Арвоҳларга атаб чироқ ёқишлар ҳам. Сиз айтган ишлар ҳам ўшалар каби бошқа диндан кириб келган ишлардан. Уни ҳам тарк қилиш зарур. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:58 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш