Назр бериш

Ассалому алайкум! Қизалоғим 1.5 ёш. Ҳомиладорлигимда ёмон билан касаллик ташхиси қўйилган эди. Шукурки, Худо дуоларимизни ижобат қилиб саломат қилиб берди. Шунга ният қилиб қишлоғимиздаги бир зияратгоҳда худойи қилиб бермоқчи эдик. Шу тўғрими? Ўша ердан ўтган авлиёлар ҳақига ўтиб кетмайдими. Аммо бу ҳам ҳар гал нимадир сабаб бўлиб ортга сурилиб келяпти. Орада кўп йиқилиб, оғриб қоляпти. Мен эса ҳаммаси шу нарзини бермаганимиз учун деб ўйлаяпман. Буни бошқа бир кўринишда ҳам амалга оширса бўладими, масалан, билсалар уйига эҳсон каби. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ташхисчилар ёлғончи бўлишган. Атаганингизни зиёратга олиб бормасдан бирор фақир-мискинга бериб юборинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:00 | Савол-жавоблар | 149 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar