Жума намози пешин фарзига ўтадими?

Ассалому алайкум! Намозни яқинда бошлаганим сабаб озгина тушунмовчиликлар бўлмоқда. Жума намозида 4 ракат пешин суннати, 2 ракат жума фарзи, хамда 4 ракат яна қандай намоз ўқилмоқда? Жума намозига чиққанлар пешин намозининг 4 ракат фарзини ўқимайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Суннат ўқилмоқда. Жуманинг 4 ракъат суннати, жумани 2 ракъат фарзи ва жумани 4 ракъат суннати ўқилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:00 | Савол-жавоблар | 165 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar