Бизнесни ривожлантириш учун олинган фоизлик қарз

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда хорижий компанияда ишлайман. Компания бошлиқи мусулмон киши. У киши яқинда бизинесини ривожнатириш учун кам фоизлик қарз олиш масаласини муҳокамага қўйди. Бу банк кредити бўлмай, компания тузилган жойнинг ҳокимияти дастурига асосан ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган қарз экан. Мен у кишига рибонинг сарқитини ҳам тарк этишга чақирилганлигимизни айтиб, саволлар.ислом.уз сайтидаги шу вақтгача берилган саволлардан тегишли жойларини кўрсатдим. Лекин, топган жавоблар аксарияти савдо, олди-сотди, ёки бўлмаса ночор аҳволдаги шахсларга фоизлик қарз беришга тегишли экан. Бизнинг ҳолатда компания ночор эмас, қолаверса тузилмоқчи бўлган шартнома олди-сотди ёки савдо шартномаси эмас. Лекин рибонинг белгилари мавжуд, яни олинган пул, оз булсада маълум муддатдан кейин купайтириб қайтарилиши керак. Ушбу ҳолатда қандай юл тутган яхши. Имкони булса шундаи ҳолатлар батафсил таҳлил этилган бирор мақола ёки китобни тафсия этсангиз. Аллоҳ ажрингизни купайтириб берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Устига фоиз қўшиб қайтариш ҳолати қайси ишда бўлмасин рибо ҳисобланади. Қолаверса буни ўрнини босадиган имкониятлар ҳам жуда кўп. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar