Саждаи саҳв қилишни унутса

Ассалому алайкум! 5245-саволга жавобда саждаи саҳвни қилишни унутган бўлса намознинг вақти чиқиб кетмаган бўлса, намозини қайтадан ўқилади деб жавоб берган экансизлар. Бизга устозларимиз "ассаҳву биссаҳви маъзурун" деб ўргатишган эди. Яъни, эсдан чиқаришлик эсдан чиқаришлик билан узрлидир, бу билан саждаи саҳв қилишни унутган одамнинг намози намоз бўлаверади деб билар эдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Фарзнинг қазоси фарз, вожибнинг қазоси вожиб” деган қоида ҳам бор. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:17 | Савол-жавоблар | 153 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar